Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин тумани “Уч авлод учрашуви” ўтказилди
17 октябрь 2022 г 560 Комментарии: 0
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон қирғиз маданият маркази, вилоят, туман ҳокимликлари, халқ таълими тизими мутасаддилари томонидан “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиора остида ташкил этилди. Ушбу “Уч авлод учрашуви”да нуроний отахон ва онахонлар қирғиз миллатининг миллий урф-одатлари, анъаналари ҳақида ҳикоя қилиб берган бўлса, ўрта авлод вакиллари қирғиз чорвадорлари ўтовлари ва ундаги шароитларни амалда яратиб берди. Ўзбекистон қирғиз маданият маркази қошида ташкил этилган бадиий жамоа ёшлари қирғиз халқ ашула ва рақсларидан, халқ ўйинларидан намуналар намойиш этди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!