» » Жиззахда “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди (фото/видео)

Жиззахда “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди (фото/видео)

10 август 2022 г 1 226 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг хорижий алоқалар ва ватандошлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Валерий Тян ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Ахмаджонов Латибжон иштирок этишди.

Кўкрак нишони билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган, шунингдек, хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантиришда самарали натижаларга эришган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланади.

Мазкур кўкрак нишон билан вилоятимиздан Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази Жиззах вилояти бўлими бошқарув Кенгаши аъзоси Йигитова Зухра Аззамовна, Ўзбекистон корейс маданий марказлари уюшмаси вилоят бўлими оқсоқоллар Кенгаши раиси Ли Алексей Николаевич, Республика тожик миллий маданий маркази вилоят бўлими раиси ўринбосари Шарипов Қурбон Бозорович, Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази вилоят бўлими бошқарув Кенгаши аъзоси Исмоилов Туйчи Джаббарович, Зомин тумани 8-сонли умумтаълим мактаби қирғиз тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дустов Норкул Худайбердиевич, Янгиобод тумани Туғруқхонаси дояси Мусурмонова Махбуба Бердибековна, Мирзачўл тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Кожабева Карлигаш Алписовна, Ш.Рашидов тумани “Қўшчинор” жоме масжиди имом-ноиби Атабаев Абдумуталиб Досқулович, Янгиобод тумани “Абу Зар” жоме масжиди имом-хатиби Поччаев Саидхўжа Нуруллаевич тақдирланишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!