» » Зомин ҳамда Янгиобод туманлари фаоллари иштирокида "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди

Зомин ҳамда Янгиобод туманлари фаоллари иштирокида "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди

10 август 2021 г 1 305 Комментарии: 0

Вилоятимизнинг энг хушманзара ва сўлим гўшаларидан бири “Зомин” истироҳат боғида Зомин ҳамда Янгиобод туманлари ҳокимликлари ҳамкорлигида “Нуронийлар – ёшларимизнинг маънавий устози” шиори остида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, олий ўқув юрти талабалари, спортчилар ва ёшлар иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида тинчликни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол авлод қилиб вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бинобарин, буюк аждодларга муносиб бўлиш, юртимиз тараққиётига даҳлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар биримизнинг, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчидир.

-Истиқлол бизга катта имкониятлар, имтиёзлар эшигини кенг очиб берди, -дейди ёш тадбиркор Убайдулла Султонов. – Ана шу имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш, ҳар бир қилаётган ишимизда ватан равнақи, юрт фаровонлиги учун ҳиссаа қўшиш, бу йўлда улуғ ёшли авлоднинг хайрли ва намунали ҳаёт йўлини ўзимизга дастуриламал қилишб олиш, уларнинг тажрибаларидан баҳраманд бўлиш каби эзгу мақсадларни ўзида мужасссам қилган бугунги каби тадбирлар бизга чинакам маҳорат мактаби вазифасини ўташи шубҳасиз.

Тадбирда Зомин ва Янгиобод туманларида кўп йиллар давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали фаолият юритган меҳнат фахрийлари, шифокор ва педагоглар, ижодкорлар, фермер ва тадбиркорлар, корхона ва ташкилот раҳбарлари, спорт мураббийлари, ички ишлар, прокуратура ва суд органлари, мудофаа соҳасида  фаолият юритган катта ва ўрта авлод вакиллари ўз ҳаётий тажрибалари, босиб ўтган ибратли умр йўллари ҳақида қизиқарли ва жонли тарзда мароқ билан ҳикоя қилишди. Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳусусидаги мулоҳазаларини билдиришди.

Шу қатори турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар, ёш тадбиркор ва ишбилармон йигит-қизлар, спортчилар ҳам аждодларга муносиб ворислар бўлиб етишиш йўлида қўлга киритаётган илк муваффақиятлари тўғрисида тўлқинланиб сўзлаб бердилар.

Тадбир давомида маҳаллий хонанда ва созандалар ижросидаги куй-қўшиқлар янгради. Тўкин дастурхон атрофидаги дилдан суҳбат барча йиғилганларда катта таасурот қолдирди.


скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!