» » Арнасой тумани ҳокими “Sambhram” университети талабалари билан учрашди

Арнасой тумани ҳокими “Sambhram” университети талабалари билан учрашди

30 апрель 2024 г 189 Комментарии: 0

Арнасой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Одил Мусанов «SAMBHRAM» университетида таҳсил олаётган туман ёшлари билан учрашувида, ёшларнинг таълим олиш жараёнлари ҳамда ўз фаолияти давомида амалга ошираётган ишлари борасида ёшлар билан самимий ўртоқлашди.

Дастлаб, учрашув чоғида туман ҳокими талаба ёшлардан ҳол аҳвол сўраркан, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларга яратилаётган шароитлар, кадрлар тайёрлаш сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида гапириб ўтди. Унинг амалий ифодаси сифатида вилоятимизда олий ўқув юртлари сонининг ортиб бораётгани, бу эса таълим олиш истагидагилар учун катта имкониятлар эканини таъкидлади.

Шунингдек туманида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳамда тўхталиб ўтди. Самимий мулоқот давомида ушбу олий ўқув юртида таълим олаётган ёшларининг саволларига ҳам жавоб берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!