» » Талабаларнинг таклифлари инобатга олинади

Талабаларнинг таклифлари инобатга олинади

26 декабрь 2023 г 440 Комментарии: 0

Жиззах политехника институти ректори, техника фанлари доктори, профессор Алишер Усманқулов шу олий ўқув юртида таҳсил олаётган йигит-қизлар, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти координаторлари, университет ва давлат стипендиялари соҳиблари, халқаро майдонларда юқори натижаларни кўрсатган спортчи талабалар билан юзма-юз учрашди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда талаба-ёшлар томонидан ўртага ташланган молия, иқтисод, олий ўқув юртида ректор стипендиясини жорий этиш, тўгараклар фаолиятини яхшилаш, республикамиздаги олий таълим муассасалари, жумладан, Тошкент давлат ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликни янада яхшилаш, талабаларни иш билан таъминлашда амалий ёрдам бериш каби 15 дан ортиқ мурожаат, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

Якунига етаётган 2023 йилда илм-фанда муваффақиятларга эришган, ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда фаол қатнашган 26 нафар, шунингдек, инглиз тили бўйича тил сертификатини олган 6 нафар, спорт соҳасида жаҳон ва Осиё чемпионлигини қўлга киритган 4 нафар, номдор стипендия соҳибларидан 7 нафар, “Йил талабаси” танловининг институт босқичида ғолиб бўлган 7 нафар, жами 50 нафар талаба институт ректори томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Шунингдек, институт ректори талаба-ёшлар томонидан берилган таклифларни амалга ошириш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар бериб, вазифалар юклади.  

ЖизПИ ўтган “Ректор ва ёшлар” учрашуви самимий ва мунозараларга бой тарзда ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!