Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар учун рағбатлантириш чоралари жорий этилган
16 октябрь 2024 г 180 Комментарии: 0
Зафаробод туман солиқ инспекцияси ходимлари «Солиқчи-тадбиркорга кўмокчи» тамойили асосида тадбиркорларни жойига борган ҳолда уларга солиқ қонунчилигидаги янгиликларни етказиб келмоқда.
Давлат солиқ инспектори Жаҳонгир Шарипов мазкур тумандаги 12 сонли дорихона раҳбари Илхом Бегашевга қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларга қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги борасида маълумот берди.
Тадбиркорга «А» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш 3 кунда амалга оширилади ва товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилишини тушунтирмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!