» » АЙДАР-АРНАСОЙ КЎЛИДА КРEВEТКА ЕТИШТИРИШ БОРАСИДА МУЗОКАРАЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ

АЙДАР-АРНАСОЙ КЎЛИДА КРEВEТКА ЕТИШТИРИШ БОРАСИДА МУЗОКАРАЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ

29 октябрь 2024 г 160 Комментарии: 0

Сўнгги йилларда юртимизда туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш орқали туристлар саёҳати учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туманларнинг ўзига хос табиий ҳудудларида янги туризм йўналишларини ташкил этиш, туристлар оқимини янада кўпайтириш, замонавий туристик инфратузилманинг жадал ривожланишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бу борада, Айдар-Арнасой кўллар тизимида ҳам туризм салоҳияти ошириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда-ки, кўл бўйига хорижий инвесторларнинг қизиқишлари ҳам тобора ортиб бормоқда.

Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов Хитой Халқ Республикасидан келган “XIYU GUOJI SHANGWU” Co., Ltd.компания вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувда Хитой Халқ Республикасининг “XIYU GUOJI SHANGWU” Co., Ltd. компанияси раҳбари Wang Yue Li Xiaodong ва компания ходимлари биргаликда Айдар-Арнасой кўлида туризм объектларини барпо этиш ҳамда денгиз маҳсулотлари етиштириш, жумладан балиқ ва креветка етиштириш ва туризм салоҳиятини ошириш борасида музокаралар олиб борди.

Музокаралар давомида хитойлик инвесторлар Айдар-Арнасой кўлида ўрганиш ишлари олиб бориши ва яқин кунларда туризм объектларини барпо этиш ҳамда денгиз маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш борасида меморандум имзолаш борасида томонлар келишиб олди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!