Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ҳарбийларга уй топширилди
14 январь 2019 г 3 041 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида Ватан химоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирлар Президентимиз байрам табригида таъкидланганидек, “Армия ва халқ – бир тану бир жон!” деган олижаноб ғоя ва амалий ҳаракат жамиятимизда қарор топаётганлигини намойиш этаётир.
Қуролли кучларимиз ташкил этилганлигининг 27 йиллиги Жиззах шаҳрининг Иттифоқ маҳалласида шаҳарчасида қўшалоқ байрамга айланди. Бу ерда янги қуриб битказилган 5 қаватли замонавий уйдаги 60 та хонадонга харбий хизматчилар ва хизмат бурчини ўташ даврида халок бўлганларнинг оилалари кўчиб киришди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда иштирок этган Жиззах ҳарбий гарнизони, Марказий харбий округ, хокимият, қурувчи ташкилот, жамоатчилик вакиллари хонадонлар соҳибларини Ватан химоячилари куни ва янги уй билан қутлашди. Тадбирда давлатимиз томонидан миллий армиямизнинг жанговар қудратини ошириш билан бирга харбий хизматчилар, уларнинг оилалари учун муносиб моддий, коммунал, маиший шароитлар яратишга яратишда катта эътибор берилаётгани алоҳида қайд этилди.
Замонавий меъморий услубда бунёд этилган уч хонали хонадонлардан иборат эга янги уй ана шу эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди.
– Ватан химоячилари кунида янги уйга эга бўлганимдан беҳад хурсандман, – дейди янги уйлардан бирининг соҳиби капитан Шуҳрат Усанов. – Уч хонали замонавий жиҳозланган уйда олти кишилик оиламиз учун барча қулайликлар бор. Бу ғамхурликдан мен ва оила аъзоларим беҳад мамнунмиз. Мен бу ғамҳўрликка Ватанимга, халқимга ва Президентимга содиқ хизмат қилиш билан жавоб бераман.
Ватан химоячилари куни ва қуролли кучларнинг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирларда вилоят хокими Э. Солиев иштирок этди.
Юртдошларимиз қалбларида ватанпарварлик, армия билан бирдамлик туйғусининг ортиб бораётгани вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, ўқув юртларида, таълим муасассааларида, ҳарбий қисмларида ўтказилган ёшлар ва ҳарбийлар учрашувларда, маданий, маърифий, спорт тадбирлари намоён бўлмоқда.
Т. БЕКНАЗАРОВ.
Ж. ЁРОБЕКОВ (сурат).
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!