» » Арнасойлик ёшлар брокколи карам етиштириб гектаридан 90 млн сўмгача даромад олишмоқда

Арнасойлик ёшлар брокколи карам етиштириб гектаридан 90 млн сўмгача даромад олишмоқда

14 ноябрь 2024 г 124 Комментарии: 0

Бугунги кунда такрорий экин сифатида дуккакли ўсимликлар қатори брокколи карам етиштириш ҳам оммалашмоқда.

Жойларда миришкор деҳқонларимиздан тортиб эндигина деҳқончиликнинг сир-асрорларини ўрганаётган бир қатор ёшларимиз ҳам сердаромад бўлган брокколи карамни маҳаллий иқлим шароитида етиштиришнинг уддасидан чиқишмоқда.

Жумладан, «Бир контур – бир маҳсулот» тамойили асосида Арнасой тумани «Ғ.Ғулом» маҳалласининг 10 нафар ёшларига О.Водий ЦИУдан 10 гектар ер ажратилиб, Микрокредит банк томонидан ҳам имтиёзли кредитлар берилди. Мазкур кредитлар асосида бугунги кунга келиб ҳар бир ёш ўзларига ажратилган ерлардан унумли даромад олишлари учун тадбиркор Баҳриддин Абдушукуров томонидан корпорация ташкил қилиб, брокколи карам етиштиришдан тортиб экспорт қилишгача кўмак бериб келмоқда.

Айни дамда ёшлар томонидан етиштирилган брокколи карам гектаридан 10-12 тонна ҳосил олишмоқда. Олинган ҳосил эса жойида тадбиркорлар томонидан 9 минг сўмдан сотиб олиниб, Россия давлатига экспорт қилиш учун олиб кетилмоқда.

Албатта, бу каби такрорий экинлар тажриба сифатида илк бор экилиб ўз самарасини бераётганлигининг гувоҳи бўлган Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов келгусида ушбу брокколи карам етиштиришни кенг йўлга қўйиш борасида тадбиркор Баҳриддин Абдушукуровга тавсиялар бериб ўтди.

Арнасой тумани «О.Водий» ва «Й.Зоҳидов» ЦИУларида илк маротаба етиштирилаётган брокколи карам маҳсулотлари нафақат Ўзбекистон балки чет мамлакатларга ҳам экспорт қилинаётганлиги иқтисодиётмиз барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлиши табиийдир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!