Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 33 йиллиги нишонланди
18 ноябрь 2024 г 69 Комментарии: 0
Шу муносабат билан Жиззах шаҳрида ғурур, фахр ва ифтихоримиз бўлган Давлат байроғининг 33 йиллиги байрам тадбирлари бўлиб ўтди.
Дастлаб ҳарбийлардан иборат иштирокчилар Жиззах шаҳридаги марказий Шароф Рашидов шоҳ кўчасидан юриш қилиб Мустақиллик майдонида саф тортишди.
Жиззах шаҳри марказидаги Мустақиллик майдонида 65 метр бўлган юртимиздаги энг баланд байроқлардан бири ўрнатилган. Ҳилпираб турган улкан байроқ остида давлат мадҳияси ижро этилди.
Шундан сўнг, Тадбирда ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, маданият ва санъат мактаблари, вилоят олийгоҳлари талабалари, спорт соҳаси вакиллари, жамоатчилик, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Унда вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбаев иштирок этиб,барчани байрам билан табриклади.
Байрам тадбирлари вилоятимиз туман ва шаҳарларида, ташкилот ҳамда идораларда кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!