» » Жиззахда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрами кенг нишонланди

Жиззахда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрами кенг нишонланди

14 январь 2023 г 451 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрами кенг нишонланди.

Байрам дастлаб, Жиззах шаҳридаги "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди ҳамда Ватан равнақи йўлида жон фидо этганлар хотираланди.

Шундан сўнг, байрамнинг тантанали қисми Жиззах вилояти ҳокимлиги анжуманлар залида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Ҳурматли Юрбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва барчани самимий табриклади.

Тадбир давомида, бугунги кунда аҳолингинг тинчлиги, осойишталиги ва ижтимоий ривожланишида ўз ҳиссасини қўшаётган бир қатор ҳарбийлар тақдирланди.Ташкил этилган байрам дастурида маҳаллий санъаткорлар томонидан юртни тараннум этгувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!