Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мурожаатнома тарғиботи: Унда белгиланган ҳар бир вазифа устуворлиги билан аҳамиятлидир
21 январь 2019 г 3 198 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳар бир соҳада 2019 йил давомида амалга оширадиган вазифаларни белгилаб берибгина қолмай, барча соҳаларда янги инновацион ёндошувлар талаб этмоқда.
Бугун мурожаатнома мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳоли ўртасида тарғиб қилиш мақсадида қатор тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бу борада сиёсий партиялардан сайланган Парламент аъзоларининг фаоллигини ҳам кузатиш мумкин.
Ана шундай мақсадга қаратилган навбатдаги тарғибот тадбири Ўзбекистон “Милллий тикланиш” демокрпатик партияси Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Козим Тожиев иштирокида вилоятдаги ҳарбий қисмларда ҳам ташкил этилди. Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган. Мурожаатномада халқимизга муносиб ҳаёт барпо этиш йўлидаги эзгу ташаббуслар барчамизга янгидан янги ғоялар берди десам хато қилмайман, дейди тадбирда сўз олган ЎзМТДП фракцияси аъзоси К.Тожиев. Мурожаатнома юртдошларимиз томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланмоқда.
Эксперт ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда. Унда белгиланган вазифаларни қай бири устувор, қайси бири муҳим эканлигини алоҳида кўрсатиб айтолмаймиз. Сабаби мурожаатномада тилга олинган ҳар вазифа давлат аҳамиятига молик масалалардир.
Мурожаатномада ёшларнинг илм-фанга бўлган интилишини рағбатлантириш мақсадида аввало, мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шу билан бирга ҳозирги глобаллашув, техника тараққиёти даврида ёш авлодни миллий қадриятларимизга содиқ, виждонли ва ватанпарвар қилиб тарбиялаш, буюк аждодларимизнинг илмий меросини чуқур ўргатиш лозимлиги таъкидланди.
Энг муҳими Ватан олдидаги масъулиятли ҳарбий бурчини адо этган йигитларимиз учун янг квоталар ажратиш ва улар учун алоҳида, махсус имтиҳонлар ўтказилишини белгиланиши – бу янги технологияларни жорий этиш демакдир.
Шунингдек, тадбир сўзга чиққанлар ҳам мурожаатнома ҳақида ўз-фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Тадбир якунида ҳарбийлар билан қизғин баҳс-мунозарали савол жавоблар бўлиб ўтди.
Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА
Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!