» » Арнасойда солиқ органлари-солиқ тўловчиларнинг энг яқин кўмакдошига айланган

Арнасойда солиқ органлари-солиқ тўловчиларнинг энг яқин кўмакдошига айланган

22 январь 2019 г 2 051 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилнганлиги муносабатлари билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 508- сонли Қонуни ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги  Ўзбекистон  Республикаси Президентининг ПҚ-4086-сонли қарори соҳа ривожида муҳим дастуриламаллар бўлиб хизмат қилаётир.

Мазкур ҳужжатлар билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгариш ва қўшимчалар мамлакатни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган энг муҳим вазифаларнинг ҳуқуқий асослари бўлди десак асло муболаға бўлмайди.

Айни кунларда барча жойда бўлгани каби Арнасой туманида ушбу ҳужжатларнинг ҳар бир бандини аҳолига, айниқса тадбиркорларга кенг тушунтириш мақсадида туман прокутура, давлат солиқ инспекцияси ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари тадбиркорлар иштирокида турли тадбирлар, учрашувлар ташкил этилмоқда.

Юзма-юз мулоқатларда мамлакатимизда 2019 йил 1 январдан амалиётга жорий этилган солиқ тизимидаги янгиликлар ва киритилган ўзгаришлар, қўшилган қиймат солиғи жорий этилишининг юзасидан тушунча бериш ва  тадбиркорлар ҳамда уларнинг ҳисобчиларига энг яқин кўмакчи бўлишмоқда.

Айнан солиқ ходимлари тегишли масъуллар билан қонунга итоаткор бўлган тадбиркорлар  фаолият олиб бораётган  жойни  ўзида  бўлиб, уларнинг фаолиятлари  билан  яқиндан  танишиш билан бирга ҳуқуқий билим кўникмалар  ҳам бермоқдалар. Ҳозирга қадар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган 15 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам суҳбатлар ўтказилди. Уларга маслаҳатчи сифатида  3 нафар солиқ ходими бириктирилди.

Уларга жорий йилнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”, деб эълон қилиниши солиқ органлари зиммасига жуда катта масъулият юклашини тушинтирилмоқда. Инвестиция барқарор, бизнесни узоққа мўлжаллашга имкон берадиган шарт шароитлар яратилаётгани солиқ тўловчиларга мисоллар тарзида тушинтирилмоқда.

Бошланган янги солиқ концепясининг асосий ғояси-солиқ юкини  камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллашдир.

Мухтасар айтганда, солиқ органари ходимлари солиқ тўловчилар ва тадбиркорлик субъектларини текширувчи орган эмас, балки уларга кўмакчи бўлишга ўз олдига мақсад қилмоқда.

                                                     Ўктам  Бегашев,

                                       Арнасой туман ДСИ бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!