Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ички ишлар вазири Жиззахда бўлди
02 февраль 2019 г 3 318 Комментарии: 0
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси таркибидаги 3-сонли ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди.
Бу ердаги ситуацион марказ 155 та кузатув камералари орқали "Кимёгар”, Алишер Навоий, "Маданият”, "Сайхон”, Ҳамид Олимжон, "Тинчлик”, "Хайробод” маҳаллаларидаги асосий кўчалар ва гавжум жойларни назорат қилиш имконини беради. Ушбу кузатув қурилмаларининг 15 таси айланувчи, 51 таси қўзғалмас, 25 таси шахсни танувчи, 32 таси автотранспорт рақамларини аниқлаш салоҳиятига эга.
Пўлат Бобожоновга яқин келажакда вилоят марказидаги бозорларга ўрнатиладиган тезкор алоқа устунлари тўғрисида ҳам маълумот берилди. Бу ускуна орқали фуқаро ички ишлар идораларига ҳар қандай маълумотни етказиши мумкин. Мазкур жараёнда мурожаат этувчининг юз қиёфаси ситуацион марказларда аниқ кўриниб туради. Шунингдек, қидирувдаги шахсларни аниқловчи планшет дастури ҳамда умумтаълим мактабларида йўл ҳаракати хавфсизлиги дарсларини ўтиш бўйича яратилган услубий восита ва қўлланмалар хусусида атрофлича сўз юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири 13 хонага эга бўлимда ходимлар учун яратилган шарт-шароитларни ҳам кўздан кечирди. Ташриф доирасида Пўлат Бобожонов Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот-мультимедиа гуруҳининг техник имкониятлари ва фаолияти билан яқиндан танишди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!