» » Гагарин намуна: обод гўшалар кўпаяди

Гагарин намуна: обод гўшалар кўпаяди

02 февраль 2019 г 3 183 Комментарии: 0

Мирзачўл туманида Жиззах вилоятидаги туман марказларини замон талаблари асосида қайтадан қуриш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Бир қатор вазирлар, республика ташкилотлари раҳбарлари, Жиззах вилоятидаги бошқармалар, корхоналар, ҳуқуқ-тартибот идоралари бошлиқлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишниреспублика Фавқулодда вазиятлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов бошқариб борди. Тадбир давомида мамлакатимизда "Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” дастурлари доирасида республикамизнинг турли ҳудудларида, хусусан, Манас, Томди, Қорақалпоқ қишлоқлари ҳамда Гагарин шаҳрида амалга оширилган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, республикамиз Президентининг жорий йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида туманлар марказларини обод ҳудудга айлантириш юзасидан белгилаб берилган вазифаларни бажариш режаси белгилаб олинди. Жумладан, жорий йилнинг 1 сентябрига қадар Арнасой, Зафаробод, Зарбдор, Дўстлик, Пахтакор, Фориш туманларида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилаш ишларини якунлашга келишиб олинди. Вилоятнинг бошқа туманларида бу муддат декабрь ойи охирига белгиланди.

Ҳар бир ҳудудга муайян вазирлик ёки республика ташкилотлари раҳбарлари масъул этиб бириктирилди. Жумладан, ички ишлар вазирлиги Арнасой туманини обод этишда бош-қош бўлади. Қисқаси, туманлар марказида кўп қаватли уйлар қуриш, коммуникация тармоқларини барпо этиш, туруржойлар, корхона, ташкилот ва муассасаларни замон талабларига мослаш, корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш чоралари кўрилади. Бу борада Гагарин шаҳри намуна вазифасини ўташи билдирилди. Кўтарилган масалалар юзасидан Олий Мажлис сенати аъзоси, "Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси Ачилбой Раматов, республика бош прокурори Отабек Муродов ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевлар сўзга чиқдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!