» » Жиззахда прокуратура ва солиқ органлари солиқ тўловчиларга кўмаклашиш мақсадида манзилли ишлар йўлга қўйилди

Жиззахда прокуратура ва солиқ органлари солиқ тўловчиларга кўмаклашиш мақсадида манзилли ишлар йўлга қўйилди

06 февраль 2019 г 2 126 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида солиқ тизимидаги ислоҳотларни сифатли амалга ошириш, солиқ тўловчиларга кўмаклашиш ва улар билан манзилли ишларни амалга ошириш мақсадида вилоят ишчи гуруҳи томонидан янги солиқ тизимини амалга ошириш бўйича қатор ишлар ишлар олиб борилмоқда.

Топшириққа асосан ҳар ҳафтада камида икки кун бевосита жойларга чиқиб, ҳудудий ҳокимлик, солиқ, молия, прокуратура органлари ходимларини сафарбар қилган ҳолда солиқ тўловчиларга, айниқса жорий йилдан умумбелгиланган солиқ тўлаш тизимига ўтаётган корхоналарга кўмаклашиш ва улар билан манзилли ишлашни таъминлаш чоралари кўриб келинмоқда.

Янги солиқ тизимига ўтиш бўйича Жиззах вилоятида дастлаб ташкилий тадбирлар тўлиқ амалга оширилди. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида ҳудудий ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди. Доимий фаолият олиб борувчи алоҳида “штаб”лар ташкил этилди ва уларга вилоят ташкилоти раҳбарлари масъул қилиб белгиланди.

Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтаётган ҳар 10 та корхона ва тадбиркорларга доимий кўмаклашувчи солиқ инспектори ва прокуратура ходими бириктирилди. Вилоят давлат солиқ бошқармасида “Концепция ўқув хонаси” ташкил этилиб, янги солиқ солиш режимига ўтаётган тадбиркорлик субъектлари учун солиқларни ҳисобга олиш, ҳисоблаш, тўлаш бўйича “соҳавий дарслар” олиб борилди.

Солиқ концепцияси асосида жорий йилдан киритилган ўзгаришлар мазмун моҳиятини солиқ тўловчиларга етказиш бўйича 29 маротаба семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилди ва уларда 3 мингдан ортиқ солиқ тўловчилар иштирок этди.

Бугунги кунда вилоят бўйича қўшилган қиймат солиғи тўловчилари жами 1 158 тани, шундан аввалдан ушбу солиқни тўлаб келган корхоналар 187 тани, янги солиқ тизими бўйича мазкур солиқни тўлашга ўтаётган хўжалик субъектлари 971 тани ташкил этмоқда.

Умумбелгиланган солиқ тўлашга янгидан ўтаётган ҳар 10 та корхонага 1 - 2 нафардан солиқ ва прокуратура органидан ходимлар бириктирилиб, улар солиқ тўловчиларга солиққа оид барча масалаларда яқиндан кўмаклашмоқда.

Бухгалтерлари мавжуд бўлмаган 245 та тадбиркорлик субъектини бухгалтер билан таъминлаш бўйича вилоят ҳокимлиги, савдо-саноат палатаси ва давлат хизматлари агентлигига ҳисобчи мутахассислигига эга бўлган вақтинча ишсиз фуқаролар ва 245 та ҳисобчиси мавжуд бўлмаган корхона раҳбарлари иштирокида махсус меҳнат ярмаркалари ўтказилиши бўйича тавсиялар берилди.

Жиззах вилоятида бугунги кунда нақд пул тушумига эга бўлган ҳолда назорат касса машиналари мавжуд хўжалик юритувчи субъектлар 5 042 тани ташкил этади.

Улардан дастлабки босқичда товар айланмаси 1 млрд. сўмдан ошган 281 та хўжалик субъектларининг (276 та юридик шахс, 5 та якка тадбиркор) назорат касса машиналарини харид чекида қўшилган қиймат солиғи суммасини акс эттириш бўйича дастурланиши лозим.

Жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига 279 та субъектларнинг (69%) назорат касса машиналарига ҚҚС суммасини акс эттириш бўйича дастур ўрнатилди.

Вилоят бўйича 2019 йил январь ойида банк кассаларига 71,9 млрд.сўм савдо тушумлари кирим қилинган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври, яъни январь ойига (52,5 млрд. сўм) нисбатан 19,4 млрд.сўмга (37%) кўпайган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 850-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилдан якка тартибдаги тадбиркорларга рухсат этилмайдиган фаолият турлари билан шуғулланиб келган 339 та якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхати шакллантирилди.

Улар билан бирма-бир суҳбатлашилиб ҳар бирига қарор талаблари тушунтирилиб, кейинги фаолиятини юридик шахс сифатида юритишини ташкиллаштиришга кўмаклашилди.

Бугунги кунда мазкур якка тартибдаги тадбиркорларнинг барчаси фаолиятини тугатиб, юридик шахс сифатида фаолиятини йўлга қўйди.

Маълумот учун: қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ЯТТ сифатида фаолият кўрсатиши мумкин эмас.

Муҳтарам президентимиз томонидан 2019 йил бюджет параметрлари тасдиқланишида республика бўйича камида 500 минг норасмий секторда банд бўлган аҳолини легаллаштириш бўйича топшириқ берилган эди.

Шунга кўра, вилоятда солиқ органлари меҳнат бошқармаси билан биргаликда жорий йилда 21,5 минг нафар норасмий секторда банд бўлган фуқароларни расмий равишда иш билан бандлигини таъминлаш бўйича график ишлаб чиқилди.

Бу янги солиқ тизимини амалиётга жорий этиш билан бевосита боғлиқдир.

Бугунги кунда солиқ органлари томонидан 21,5 минг нафар норасмий секторда банд бўлган фуқароларни расмий равишда иш билан бандлигини таъминлаши (легаллаштириш) график асосида ҳудудларга чораклар кесимида тақсимланган.

Жиззах вилоятида солиқ тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишга бевосита масъул бўлган туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари ва прокурор ўринбосарлари билан доимий равишда ишларни олиб борилмоқда.

Вилоят прокуратураси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мазкур ишчи гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан тизимли равишда ўрганиш ва амалий ёрдам бериш давом этмоқда.

Бунёд Икромов - вилоят прокуратураси

бўлим катта прокурори

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!