» » Жиззах шаҳридаги “Олмазор” ва “Тамаргузар” кўчалари ободонлаштирилмоқда

Жиззах шаҳридаги “Олмазор” ва “Тамаргузар” кўчалари ободонлаштирилмоқда

07 февраль 2019 г 2 574 Комментарии: 0

Республикамиз Президентининг жорий йил 8 январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан самарали тадбирлар амалга оширилмоқда.

Чунончи, қатор аҳоли пунктларида турар жойларни таъмирлаш, ободонлаштириш, ичимлик суви тармоқларини тортиш, йўллар қуриш ишлари бажарилаётир.

Хусусан, айни вақтда соҳа вакиллари ташаббуси билан вилоят марказидаги "Олмазор” маҳалласи, "Тамаргузар” кўчасига шағал ётқизилмоқда. Бу жараёнда дастлаб ер сатҳини текислаш, ноқонуний барпо этилган девор ва панжараларини олиб ташлаш, ҳудудни чиқиндилардан тозалаш ишлари бажарилаётир.

Йўл қуришга 1 та грейдер, 7 та юк ташиш транспорти жалб этилган. Ушбу техникалар кўмагида кўчага 500 тоннадан ортиқ шағал тўшалди. "Олмазор”ни ободонлаштиришда маҳалла аҳли фаол қатнашмоқда. Худди шундай, соҳа вакиллари республикамиз Президенти томонидан жорий йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган — туманлар марказларини обод ҳудудга айлантиришга оид ишларга ҳам муносиб ҳисса қўшаяптилар.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!