» » Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида қўл жанги мусобақа ўтказилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида қўл жанги мусобақа ўтказилди

08 февраль 2019 г 2 360 Комментарии: 0

Жиззах вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида қўл жанги бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган беллашувларда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий ҳарбий қисми ҳамда вилоятдаги бир қаторҳарбий қисмларнинг 15 та жамоаси вакилларининг жанговар салоҳияти синовдан ўтказилди.

Мусобақа давомида 65, 70, 75, 80, 85, 90 ва 90 килограммдан ошиқ вазн тоифаларида шаҳодатланган ходимлар ўз имкониятларини намойиш этдилар. Бу сингари куч синашувлар соҳа вакиллари ўртасида мунтазам ташкил этиб борилмоқда.

— Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти "Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг 2019 йил тадбирлар режаси асосида уюштирилди, — дейди қўл жанги бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Эркин Пўлатов. — Бундай беллашувлар ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини кучайтириш билан бирга жиноятчиларни қўлга олиш имкониятларини кенгайтиради. Шу маънода, ушбу соҳалар вакилларининг жисмоний тарбия ва спорт, хусусан, жанговар спорт турлари билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган. Бунинг натижасида йил сайин уларнинг маҳоратлари ортиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Мусобақада вилоят ички ишлар бошқармаси терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг вилоят ҳудудий ҳарбий қисми жамоасига насиб этди. Шоҳсупанинг учинчи поғонасига чегара қўшинлари ҳарбий қисми вакиллари кўтарилишди. Ғолибларга "Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!