Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят солиқ бошқармасида жамоа шартномаси бажарилиши муҳокама қилинди
12 февраль 2019 г 2 438 Комментарии: 0
Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида 2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2018 йил якуни бажарилиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика ва вилоят Кенгаши вакиллари, вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ваходимлари иштирок этдилар.
Айни пайтда вилоят ДСБда 118 нафар ходим фаолият юритади. Меҳнат жамоаси 2018 йил февраль ойида бўлиб ўтган йиғилишида барча ходимларни ижтиомий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминловчи ҳужжат "Жамоа шартномаси”ни уч йил муддатга қабул қилган эди.
Ушбу шартнома ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солиш учун хизмат қилади.
Ўтган 2018 йилда бошқарманинг бошланғич касаба уюшма қўмитаси, раҳбарият билан биргаликда ҳар йили анъанага айланиб қолган бир қатор тадбирларни амалга оширди.
- Жумладан, турли байрам тадбирларида ходимлар учун моддий ёрдам кўрсатиш, ишчи ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида спорт тадбирлари ўтказиш, ходимларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкил этиш юзасидан Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига саёҳатлар ташкил этиш, солиқ тизими ходимларининг фарзандларини соғломлаштириш оромгоҳларига юбориш, 12 нафар ходимнинг дам олиш сиҳатгоҳларида саломатлигини тиклаши учун йўлланмалар олиш каби қатор ишларга маблағлар ажратилди, - дейди бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Шерали Сулаймонов.
Йиғилишда жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар қониқарли деб топилди.
Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик
билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!