» » Жиззах вилоят солиқчилари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан тақдирланишди

Жиззах вилоят солиқчилари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан тақдирланишди

08 декабрь 2018 г 2 716 Комментарии: 0

Конституция  барча қонунларимизнинг асоси, мамлакатимиз фаровонлиги, халқимиз бахт-саодатининг кафолатидир.

Истиқлол йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунинг замирида энг аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларининг энг олий қадрият сифатида тан олиниши каби ҳаётий тамойил ётади.

Ана шу каби ғоялар бундан 26 йил муқаддам қабул қилинган Бош қомусимизда алоҳида мустаҳкамланган.

Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида тадбир ташкил этилди. Унда сўз олганлар юртимиз тинчлиги осмонимиз мусаффолиги, ҳалқимиз келажаги буюк эканлиги тўғрисида сўзладилар.

Ўтган йиллар давомида  солиқ соҳасини ислоҳ қилишда ҳам бир қанча ўзгаришлар рўй берди. Солиқ тизимида ишлаётган ходимларнинг ойлик маошлари 70 фоизга оширилди. Ўтган куни соҳа вакилларини моддий қўллаб- қувватлаш мақсадида бошқарманинг буйруғи қабул қилинди. Унга асосан Конституциямиз қабул қилинганлиги 26 йиллиги муносабати билан ҳар бир ходим ойлик лавозим маошининг 1.5 баробари миқдорида мукофотланди.

Давлат солиқ қўмитасининг буйруғига мувофиқ 2 нафар ходим фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совға билан мукофотланди.

Шунингдек, қўмитанинг тегишли буйруғига мувофиқ 21 нафар ходимга навбатдаги махсус унвонлар берилди.

Шу куни давлат солиқ хизмати ходимларининг 2 нафарининг фарзандлари спортда эришган ютуқлари инобатга олиниб, уларга  бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!