Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Видеорепортаж: Фориш тумани маркази – Боғдоннинг қиёфаси қандай ўзгаради?
13 февраль 2019 г 2 455 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 30-31 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи давомида Жиззах вилоятининг минерал хомашё базасини кенгайтириш, Фориш туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туризм салоҳияти ва лалми ерлардан самарали фойдаланишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Фориш тумани ҳокимлиги, туман оқсоқоллар Кенгаши, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирокида Боғдон шаҳарчасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тақдимот ўтказилди. Унда сўз олганлар мазкур ишларни амалга оширишда барча бирдамлик билан киришиши, туман марказининг замонавий қиёфасини яратишда ҳар бир форишлик ўзининг ҳиссасини қўшиши лозимлиги таъкидланди.
Қуйида эътиборингизга Фориш тумани маркази Боғдон шаҳарчасини ўзгариши бўйича қилинадиган ишлар ҳақидаги видеорепортажни ҳавола этамиз.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!