» » Жиззахда йил дастури ижроси мутасаддилар ва жамоатчилик билан муҳокама этилди

Жиззахда йил дастури ижроси мутасаддилар ва жамоатчилик билан муҳокама этилди

18 февраль 2019 г 2 040 Комментарии: 0

Давлат дастурида белгиланган Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия ҳамда Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан бир қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда учрашувлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашида 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган тарғибот семинари ташкил этилди.

Анжуманларда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимлиги, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек,  2019 йилги Давлат дастурида мамлакат ҳаётининг барча соҳаларидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулкчиликнинг устувор аҳамиятига асосланган иқтисодиётни ривожлантириш ва шу асосда халқ фаровонлигини янада юксалтириш, ижтимоий соҳани тубдан тараққий эттиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар назарда тутилган.

Тадбирда қатор мутасадди вазирлик ва идораларнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурида улар зиммасига юклатилган вазифалар юзасидан тақдимот-маърузалари тингланди.

Шунингдек, семинарда ижтимоий соҳа бўйича белгиланган вазифалар, шу жумладан аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш ҳақида батафсил сўз юритилди.

Анжуманда ушбу йўналишда Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!