» » Жиззахда фуқаролар йиғинлари раиси сайловларини оммага етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни мавзусида йиғилиш ўтказилди (видео)

Жиззахда фуқаролар йиғинлари раиси сайловларини оммага етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни мавзусида йиғилиш ўтказилди (видео)

18 февраль 2019 г 2 317 Комментарии: 0

Маълумки, жорий йилнинг май ойида Республикамизда фуқаролар йиғинлари раиси сайлови бўлиб ўтади. Мазкур муҳим ижтимоий-сиёсий жараённи ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кенг жамоатчиликка очиқ шаффоф ва ошкора етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Маҳалла жамиятимизда кечадиган барча ислоҳотларни амалга оширишда муҳим институт сифатида эътироф этилади.

Кейинги йилларда мазкур тузилманинг ваколати ва вазифалар кўлами кенгайди. Бевосита фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи маҳалладаги ҳар бир давлат ва жамоат ташкилотлари, оилалар билан аълоқаларни йўлга қўяди, ҳамкорликда иш олиб боради. 

Энг муҳими мамлакатимизда кечадиган ҳар бир ислоҳатнинг амалий ва таъсирчан бўлишида маҳалла институтининг ўрни катта. Демак бунда маҳалла раисининг зиммасига катта маъсулият юкланади.

Бўлиб ўтган тадбирда бўлажак сайловга кўрилаётган тайёргарлик ҳақида журналистларга маълумотлар етказилди. Айтиб ўтилганидек, юртимизда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга ошириши учун барча қулайлик ва шароитлар яратилмоқда.

Жумладан, Конституциямизнинг 32 –моддасида  Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жамият ва давлат ишларини  бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар деб белгилаб қўйилган. Конституциямизнинг 105-моддасида шаҳарча қишлоқ ва овулларда шунингдек, улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар уч йил муддатга раис (оқсоқоли)ни сайлаши белгиланган.

Маҳалла раислари сайлови аҳолининг сиёсий ҳуқуқларини амалга оширишда мухим босқич ҳисобланиши эътироф этиилди ва фуқаролар йиғинлари сайловларини шаффоф ва қонуний ташкил этиш ва уни ўтказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни муҳим ўринга эга эканлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, журналистларга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)  сайлови тўғрисида” ги қонунига киритилган қўшимча ва ўзгартишлар ҳақида маълумотлар етказилди.

ВИДЕОНИ TAS-IX ОРҚАЛИ КЎРИШ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!