» » Фориш тоғ ўқув полигонида тадбир ўтказилди

Фориш тоғ ўқув полигонида тадбир ўтказилди

20 февраль 2019 г 2 165 Комментарии: 0

Фориш тоғ ўқув полигонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан «Мафкуравий таҳдид-ёшлар тарбиясида долзарб масала» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда асосий эътибор ҳарбий хизматчиларни юқори профессионал, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатли, фидойи ва мард қилиб тарбиялашга қаратилди. Тадбирда ҳарбий қисм командири, подполковник Улуғбек Раҳимов, Жиззах гарнизонининг маънавият ва маърифат маркази бошлиғи, капитан Аброр Тошпўлатовнинг маърузалари тингланди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоб олдилар.

Рашид КАРИМОВ


скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!