Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Фидойи ёшлар” отряди ҳар бир туманда 300 нафарга етказилади
21 февраль 2019 г 2 156 Комментарии: 0
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ҳар бир туманда 300 нафар ёшлардан иборат “Фидойи ёшлар” отрядлари шакллантирилмоқда.
Ўз сафига уюшмаган ёшларни қамраб оладиган кўнгилли ҳашарчилар “Обод қишлоқ” дастури асосида туманларнинг марказларида фаолият кўрсатади. Ватанпарварлик ҳаракатига қўшилган навқирон авлод вакилларига бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ойлик маош берилади. Қурилиш фирмалари ўз имкониятлари асосида ҳашарчиларга устама ҳақ тўлайди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!