» » Жиззахда паррандачиликнинг истиқболлари муҳокама қилинди

Жиззахда паррандачиликнинг истиқболлари муҳокама қилинди

22 февраль 2019 г 1 860 Комментарии: 0

Жиззахда "Паррандачиликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари: янгиликлар, имтиёзлар ва тавсиялар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарга паррандачилик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар, вилоят адлия, солиқ, божхона, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳамда тижорат банклари вакиллари таклиф этилдилар.

Мамлакатимизда паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон паррандачилик маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, соҳани янада жадал ривожлантиришга, жумладан замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилиш ва тайёр паррандачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган қатор муаммолар мавжуд.

Ҳозирда Жиззах вилоятида 26 та паррандачилик субъектларифаолият юритмоқда. Мазкур субъектларда 1 миллион 86 минг бош тухум ва гўшт йўналишидаги паррандалар парваришланмоқда. Семинарда сўз олганлар паррандачилик йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан бирга мавжуд камчиликларга ҳам тўхталдилар. Жумладан, соҳани ривождантиришга тўсиқ бўлаётган омиллар, жумладан, банк кредитлари ажратилиши, ўзаро тажриба алмашиш имкониятининг мавжуд эмаслиги, паррандачилик хўжаликларини қўллаб-қувватловчи ташкилотларнинг йўқлиги каби масалалар ўртага ташланди.

Республикада паррандачиликни янада ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳага илғор технологиялар ва инновацион ишланмаларни жорий этиш, парранда маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, уларнинг турлари ва экспорт кўламини кенгайтириш долзарб вазифа сифатида қаралаётган экан, бу йўналишларни ҳам жойига чиққан ҳолда ҳал этишга эътибор қаратилиши кераклиги таъкидланди.

Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!