» » Жиззах вилоятида бюджет даромадлари прогнози ўсиши қандай таъминланмоқда?

Жиззах вилоятида бюджет даромадлари прогнози ўсиши қандай таъминланмоқда?

22 февраль 2019 г 2 084 Комментарии: 0

2019 йилда вилоятга бюджет даромадлари прогнози 1 трлн. 419 млрд.сўм белгиланган.

Мазкур режани  бажариш учун ўтган йилга нисбатан қарийб 461 млрд.сўм (958 млрд.сўм) ёки 1,5 баробар кўп маблағ туширилиши лозим. Шу боисдан  I‑чорак учун белгиланган прогноз режаси 296 млрд.сўмни ташкил этади.

Жорий йилнинг январь ойида бюджетга белгиланган режа 82,7 млрд.сўм бўлиб хақиқатда 87,2 млрд. сўм(ўтган йилдаги 61,3 млрд.сўмга нисбатан 25.9 млрд.сўм ёки 42 фоиз кўп) маблағ туширилди. Бу эса кутилган режани 106 фоизга бажарилганидан даракдир.

2019 йилнинг февраль ойида бюджетга белгиланган режа 102,9 млрд.сўм бўлиб, жорий йилнинг 21 февраль ҳолатига 55.1 млрд. сўм маблағ ундирилиб 53.5 фоизни ташкил қилмоқда. Белгиланган режа (ўтган йилдаги 66,3 млрд.сўмга нисбатан 36 млрд.сўм ёки 55 фоиз кўп) тўлиқ бажарилади.

Вилоятда солиқ тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишга бевосита масъул бўлган туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари ва прокурор ўринбосарлари билан доимий равишда ишлар олиб борилмоқда. 

Вилоят ДСБ жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!