Корхонада кунига 6 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда
26 февраль 2019 г1 718Комментарии: 0
Ўтган йили иш бошлаган Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги “FAYZ XOLDING KLASS” МЧЖ сифатли қурилиш маҳсулотлари билан ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Корхонада кунига 6 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Айни пайтгача 1 миллиард 274 миллион сўмлик, яъни 1632 тонна 5 турдаги маҳсулот тайёрланган.
–Маҳсулотларимизнинг асосий қисми “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига етказиб берилди, – дейди корхона иш бошқарувчиси Ўрол Фармонов. – Келгусида даромад ҳисобидан корхона фаолиятини кенгайтириш мақсадида замонавий мебель жиҳозлари ва пластик ромлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз.