» » Молия вазирлиги Жиззах вилоятидаги ҳар бир туманга 4 млрд сўмдан маблағ ажратади

Молия вазирлиги Жиззах вилоятидаги ҳар бир туманга 4 млрд сўмдан маблағ ажратади

27 февраль 2019 г 2 668 Комментарии: 0

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда Жиззах вилоятининг туманлари марказларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини жадал суръатларда ташкил этиш мақсадида фармойиш қабул қилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жиззах вилоятининг барча туманлари (Мирзачўл туманидан ташқари) марказларини замонавий қиёфага келтириш учун ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларига ҳар бир туманга 4 млрд сўмдан, жами 44 млрд сўм маблағни Жиззах вилояти маҳаллий бюджетига ажратилишини таъминлайди.

Бунда, ушбу кўрсатиб ўтилган маблағлар:

республика бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ҳар бир туманга 2 млрд сўмдан, жами 22 млрд сўм маблағ 2019 йил февраль ойи мобайнида;

республика бюджетининг биринчи чоракдаги даромадлари режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳар бир туманга қўшимча 2 млрд сўмдан, жами 22 млрд сўм маблағ 2019 йил апрель ойи мобайнида ажратилиши таъминланади.

Жиззах вилоятининг туманлари марказларида бажариладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича:

Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК” давлат унитар корхонасини - буюртмачи этиб;

энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида аниқланган лойиҳаловчи ва пудратчи ташкилотлар - бош лойиҳаловчи ва бош пудратчи ташкилотлар этиб белгиланади.

Бош лойиҳаловчи ва бош пудратчи ташкилотларни танлаб олиш жараёнларини назорат қилиш ва натижадорликни таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик Жиззах вилояти хокими Э.Салиев зиммасига юкланди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига қўшимча равишда қуйидаги объектлар белгиланган тартибда киритилишини таъминлайдилар:

Фориш туманида 60 ўринли туғруқхона комплексини қуриш ва жиҳозлаш;

Дўстлик тумани “Янги ҳаёт” массивида 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ва жиҳозлаш;

Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги таклифлари асосида вилоятдаги энг оғир аҳволда бўлган умумтаълим мактабларини таъмирлаш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига қўшимча равишда киритиладиган, мазкур фармойишда назарда тутилган объектларни молиялаштириш учун республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан белгиланган тартибда маблағлар ажратилишини таъминлайди.

Жиззах вилояти ҳокимлиги мазкур фармойиш билан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига қўшимча киритилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини бир ой муддатда ишлаб чиқилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги мазкур фармойиш билан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига қўшимча киритилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришда сифат талабларига риоя этилиши юзасидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминлайди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!