» » Вилоят ҳокимлиги ижроия идорасидаги йиғилиш 2019 йил учун белгиланган режалар ижросига қаратилди

Вилоят ҳокимлиги ижроия идорасидаги йиғилиш 2019 йил учун белгиланган режалар ижросига қаратилди

28 февраль 2019 г 2 581 Комментарии: 0

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев раислигида ўтган идоравий йиғилишда 2019 йил учун белгиланган улуғвор режалар ижросини таъминлаш раҳбарларнинг масъулиятибилан боғлиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.

Раҳбарларда ижрочилик интизоми сустлиги натижасида Президентимизнинг 2018 йил 30-31 март кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида берган топшириқларининг 5 тасини бажара олмадик. Бу Халқ банки вилоят бўлими, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, ўрмон хўжалиги бошқармаси ҳиссасига тўғри келади.

Муҳтарам Юртбошимиз жорий йил 30-31 январь кунлари вилоятимизда бўлиб, Жиззахни илғор ҳудудга айлантириш юзасидан қамрови кенг улуғвор вазифаларни белгилаб берди. Лекин, бу йил ҳам ижрочилик интизоми талаб даражасида эмас. Муддати келган лойиҳаларнинг 4 таси бажарилмади.

Мирзачўл туманида амалга оширилган кенг кўламли ишлар бу йил бошқа туман марказларида ҳам изчил давом эттирилади. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари асосида ҳудудларда кенг қамровли ишлар олиб борилади. Бу борада ҳам барча даражадаги раҳбарлардан юксак масъулият талаб этилишига идоравий йиғилиш асосий эътибор қаратилди.

Бу йил 26 январь куни мамлакатимизда илк бор Экологик шанбалик ўтказилди. Бахмал, Янгиобод туманлари шанбалик маблағларини туширишда яхши натижага эришди. Лекин, бошқа туманларда, айрим ташкилотларда бу соҳада ниҳоят сусткашлик юз бераётир. Идоравий йиғилишда шу ҳафтанинг жума кунига қадар қайси ҳудуд шанбалик маблағини тўлиқ ўтказиб берса, туширилган сумма тўлиқ туманларга қайтарилиши, ундан марказларни ободонлаштиришда фойдаланиши мумкинлиги айтилди.

Идоравий йиғилишда 2019 йилда ташкил этилиши режалаштирилган давлат хусусий шерикчилик, нодавлат ва оилавий мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш суст бораётганлиги ҳақида жиддий танқидий фикрлар билдирилди. Ҳозиргача фойдаланишга топширилган 71 та МТМнинг барчаси оилавий боғчадир. Бу шундан даллат берадики, тадбиркорлар мактабгача тарбия муассасалари ташкил этишда ҳамон турли хил тўсиқларга дуч келишаяпти.

Секторлар кесимида муаммоларни уйма-уй ўрганиш ҳам талаб даражасида олиб борилаяпти,деб айта олмаймиз. 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 8 минг 100 та муаммонинг атиги 1 мингдан зиёди ҳал қилинган холос. Муаммоларни уйма-уй ўрганиш айниқса Зафаробод, Янгиобод туманлари, Жиззах шаҳрида ачинарли аҳволда.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларининг бажарилиши муҳокамалар диққат марказида бўлди. Қайд қилиндики, маҳаллий ҳокимликларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатларга юзаки муносабатда бўлишаяпти. Натижада жойларда такрорий мурожаатлар кўпаймоқда. Биргина Жиззах шаҳри бўйича бундай такрорий мурожаатлар 39 тани ташкил этади. Бахмал, Шароф Рашидов, Фориш, Мирзачўл туманларида ҳам мурожаатлар билан ишлашда камчиликлар мавжуд.

2019 йилги лойиҳалар ижроси, қурилаётган кўп қаватли уйларга бошланғич бадалларнинг шакллантирилиши, “Тоза ҳудуд” ташкилотларига шартнома асосида маблағ ундирилиши, муаммоли кредитларни қайтариш ва бошқа масалалар ҳам идоравий йиғилишда танқидий жиҳатдан муҳокама қилиниб,ҳафталик долзарб вазифалар белгиланди.

Турсунбой КАМОЛОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!