» » Жиззахда ёшлар билан учрашув гиёҳвандликка қарши курашга қаратилди

Жиззахда ёшлар билан учрашув гиёҳвандликка қарши курашга қаратилди

02 март 2019 г 2 087 Комментарии: 0

Жиззах Давлат педагогика институтида ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда юртимизда наркотик моддаларни ноқонуний  савдосига қарши курашга қараитилди.

-Айни чоғда барча ҳуқуқ-тартибот идоралари таркибида наркотик моддаларга қарши кураш бўйича махсус бўлимлар очилиб, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар таъминоти мустаҳкамланди, - дейди вилоят жиноят қидирув бошқармасининг катта тезкор вакили капитан Жамол Саидазимов.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи масъул ходимлари томонидан бугунги кунда ёшларга яратилган имкониятлар, айниқса тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга “Ёшлар – келажагимиз!” жамғармаси орқали берилаётган имтиёзли кредитлар тўғрисида кенг маълумотлар берилди. Шундан сўнг талаба ёшлар билан ўзаро савол-жавоблар ва фикр-мулоҳазалар алмашилди. Тадбир сўнгида ёшларга мавзуга доир ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Ҳусан АБДУНИЯЗОВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Жиззах вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!