Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фоторепортаж: Жиззахда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами нишонланди
05 март 2019 г 3 353 Комментарии: 0
Бугун Жиззах мусиқали драма театрида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами нишонланди.
Дастлаб, байрамни очиб бериш ҳамда табрик учун сўз навбати вилоят ҳокими Эргаш Салиевга берилди.
Вилоят ҳокими Э.Салиев “Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами 8 март — Хотин-қизлар куни билан вилоятимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман! Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир!” дия барча хотин-қизларни байрам билан табриклади.
Дарҳақиқат, ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.
Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз ҳақида кўплаб таърифлар келтириш мумкин.
Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасидадир.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони вилоятимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
Фармонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар белгиланди.
Мазкур чора-тадбирларга асосан вилоятда ўтган йилда кам таъминланган, уй-жойга муҳтож 576 нафар ногирон ҳамда ёлғиз оналар ва боқувчисини йўқотган аёлларга арзон уй-жой ажратиш бўйича шартномалар имзоланиб, бошланғич тўловлар учун қарийб 8 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилди. Тижорат банклари томонидан 1500 нафардан зиёд тадбиркор аёлларга 83 миллиард сўм кредит маблағлари берилди.
Шунингдек, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, 876 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланиб, 4 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
Ногиронлиги бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар натижасида 207 нафар ногирон аёллар касаначилик фаолиятига жалб этилди.
Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 80 та кичик цехлар ташкил этилиб, 982 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Бугун вилоятнинг энг олис қишлоқ жойларида ҳам гўзаллик салонлари, тикувчилик цехлари ташкил этилди. Кечагина коллежни тамомлаган қизларимиз бугун тадбиркор, ҳунарманд бўлиб мустақил равишда ўз ишини бошлашга бел боғлашган.
"Обод қишлоқ" дастури доирасида Гагарин шаҳрида олиб борилган бунёдкорлик ишлари улароқ "Мирзачўл тикувчилик мажмуаси" ишга туширилди.
Бунинг натижасида 500 нафардан зиёд хотин-қизларнинг бандлигини таъминишига эришилди. Бугунги кунда ушбу мажмуанинг Арнасой, Дўстлик, Пахтакор ва Зафаробод туманларида ҳам филиаллари ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўтган йили "Мўътабар аёл" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
"Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланади.
Мазкур мукофотга бу йил вилоятдан 15 нафар хотин-қизлар муносиб кўрилди. Тадбирда мукофотлар эгаларига вилоят ҳокими томонидан тантали равишда топширилди.
Шунингдек, бир гуруҳ вилоятда фаол бўлган хотин-қизларга вилоят ҳокимлиги фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!