Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахлик фуқаро лотереядан ютиб олган 839 миллион сўмни бир қисмини хайрия ишларига сарфламоқчи
12 март 2019 г 2 407 Комментарии: 0
«Шарқона лотто» лотереяси «36 дан 6» ўйинининг 103-ютуқлар тиражида 839 126 400 сўм ютиб олган омадли инсон аниқланди. Бу ҳақда Халқ банки матбуот хизмати хабар берди.
Ютуқ соҳиби Ялгашев Баҳромнинг сўзларига кўра, у Халқ банки томонидан ташкил этилган «Омадлотто» ва «Шарқона лотто» лотереяларини мунтазам равишда ўйнаб келади. Бунгача 2 ва 3 категориялар бўйича ютуқ соҳибига айланган юртдошимиз бир кун келиб Жекпот соҳиби бўлишига ҳам чин дилдан ишонган.
Ҳамюртимиз ушбу ютуқнинг бир қисмини ҳайрия ишларига сарф қилишни режалаштирган. Шунингдек, ютуқнинг қолган қисмини эса банкка қўйиш истагини билдирган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!