Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндилар янги тарифларни белгилаш тўғрисидаги вилоят ҳокими қарори муҳокамага қўйилди
12 март 2019 г 2 683 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимининг "Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида"ги қарори regulation.gov.uz сайтига муҳокама учун қўйилди.
Қарор Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 2002 й., 4-5-сон, 72-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 03/5-80-сонли хатини инобатга олиб, вилоят ҳудудида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматларини самарали ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан чиқарилди.
Қарор муҳокамасида иштирок этиш учун бу ерни босинг:
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!