» » Фориш замонавий архитектура қиёфасига эга бўлади (Фоторепортаж)

Фориш замонавий архитектура қиёфасига эга бўлади (Фоторепортаж)

16 март 2019 г 2 908 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 январдаги Фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 мартдан бошлаб Жиззах вилоятида «Илғор ҳудуд» синов лойиҳасини амалга ошириш бошлаб юборилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади, ҳудудни жадал ривожлантириш, хусусан аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ва даромадларини оширишдан иборатдир. Ташкил этилганига 84 йил бўлган Фориш туман марказида кенг кўламдаги ободонлаштириш, архитектура қиёфасини ўзгартириш ишлари бошланади.

Фориш туманининг маъмурий маркази – Боғдон шаҳарчаси ҳисобланади. Тумандаги мавжуд 25 та маҳаллада 90 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Фориш тумани марказини замонавий кўркам қиёфага келтириш мақсадида Давлат солиқ қўмитасига олдига бир қатор муҳим вазифалар белгиланган эди.

"Илғор ҳудуд” лойиҳаси доирасида туман марказида  3 та МФЙда ва узунлиги 5,0 км бўлган Амир Темур кўчасида бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.  

Давлат солиқ қўмитаси томонидан   ушбу   қурилиш - таъмирлаш ва ободонлаштириш ҳамда ноқонуний қурилишларни бузиш тадбирлари учун салкам 800 млн сўмлик маблағ ажратилди. Ундан ташқари ҳомийлик асосида қўшимча манбалар ҳам жалб этилмоқда.

Бугунги кунда  тумандаги  қурилиш ишларини сифатли ва тез амалга ошириш мақсадида   27 та техникалар жалб қилиниб, ҳозирги кунга қадар туман марказидаги 85 та ноқонуний курилмалар бузиб ташланди. Шунингдек, 3450 метр лоток ва ариқлар тозаланиб, 1459 тонна чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида олиб чиқилди. Қувонарлиси, туман аҳолиси ҳам мазкур жараёнда фаол иштирок этмоқда.

Боғдон шаҳарчасидаги Ўзбекистон МФЙга қарашли "Нурафшон” кўчасида жойлашган тўртта икки қаватли уйларнинг 2432 кв.м тенг том қисми тўлиқ ёпилиб 50 та хонадонга пластик дераза ромлари ўрнатилди.

Қолаверса, ушбу маҳалланинг "Дўстлик”  кўчасида жойлашган 10 та икки қаватли уйларнинг томини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Узунқудуқ-Боғдон трассаси орқали ичимлик суви тармоғини туман марказига олиб келиш бўйича 12 кмлик траншеа қазилиб полиэтилен қувурлар ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

Эътиборли жиҳатлардан яна бир шуки, туман марказидаги 5 кмлик йулнинг тўлиқ таъмирланиши муносабати билан аҳолига ва транспорт воситалари қатнови узвийлигини таъминлаш мақсадида ДСҚ ташаббуси билан эни 9 метрли, узунлиги салкам 5 кмга тенг бўлган 4Р36 автомобил айланма йўли тўлиқ жорий таъмирдан чиқарилмоқда. Аҳамиятлиси ушбу йўл бўйида янги "Фориш деҳқон бозори” бунёд этилмоқда.

Янги қурилаётган умумий қиймати 5 млрд 300 млн сўмлик "Фориш дехқон” бозорида 150 ўринли савдо расталари ва ёпиқ супермаркет барпо этилади. Эски бозор ўрнида эса қарийб 1 гектарли майдонда истироҳат боғи бунёд этилади. Шаҳарчадаги барча ташкилотлар ва аҳоли хонадонлари тўлиқ янгиланган канализация тармоғига уланади. Бир сўз билан айтганда жорий йил якунига қадар туман маркази янги қиёфа касб этади. Қуйида туман марказида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тайёрланган фоторепортажни томоша қилишингиз мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳ.Фозилов – Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар

 ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!