» » Жаҳолатга қарши маърифат

Жаҳолатга қарши маърифат

20 март 2019 г 13 235 Комментарии: 0

Инсониятқадим-қадимдан буён жаҳолатга, бидат ва хурофотга қарши маърифат билан курашишга интилиб келади.

Чунки, унга қарши куч ишлатилса, зўравонлик воситасида кураш олиб борилса, жаҳолат аввалгидан баттарроқ ючайиб кетиши мумкин. Жаҳолатга қарши маърифат усули ҳозирги даврда, башарият тараққиёт борасида жуда илгарилаб кетган ХХI аср ибтидосидағоят муҳим касб этмоқда.

 Бунинг сабаби шундаки , энг кучли оммавий қирғинқуроллари ишлаб чиқарилган , Курраи pаминни бир неча марта йўқ қилиб юборишга қодир ядровий бомбалар заҳираси мавжуд пайтда ўзаро зўравонлик ва жаҳолатга мутлақо йўл қўйиб бўмайди.

Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қаршиғоя, жаҳолатгақарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳаммамизга маълумки ҳарқандай касалликнинг олдини олиш учун аввало киши организмида унга қарши курашувчи иммунитет ҳосил қилинади. Шундай экан биз ёшлар онгида ҳам она Ватанимизга бўлган муҳаббатимиз,қадимий бой тарихимизга, ота-боболаримиз каби ўз динимизга садоқат туйғуларини янада шакиллантиришимиз, келажак авлодларга етказиб, керак бўлса уларнинг онгида ва қалбида мафкуравий, маънавий иммунитетни кучайтиришимиз муҳим ўрин тутади.

Токи ёшлар миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқурроқ англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шундагина жоҳил ақидапарастларнинг "Даъват”и ҳам аҳлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, бизлар учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди.

Ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш учун аввало уларнинг қалбида Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни қалбларига сингдириш зарурдир. Яна миллий ўзлигимизга салбий таъсир кўрсатган миллий қадриятларимизни ривожланиб боришига тўсқинликқилган, ўзлигимиздан айирмоқчи бўлганларни, эски замонлардан қолиб келаётган номаъқул одатлар ҳақида ҳам очиқсўз юритишимиз зарур. Биринчи навбатда ҳудбинлик ва лоқайдлик, қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик, манфаатпарастлик ва коррупсия, ўзгаларни менсимаслик каби иллатлардан жамиятимизни бутунлай ҳалос этиш тўғрисида чуқур ўйлашимиз керак.

  Маънавият жамият тараққиёти, миллат камолоти ва шахс баркамоллигини белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади. Чунки, маънавият ривожлангандагина жамиятда иқтисодий ва ижтимоий – сиёсий барқарорлик вужудга келади, ҳамда мамлакат ва миллат тараққий этади. Бу ўз навбатида шахснинг баркамоллигига ва унинг ривожланиши учун зарур бўлган замин бўлиб хизмат қилади.

Маънавиятимиз шаклланиб бораётган бир пайтда маънавиятимизга таҳдид солиб тургувчиларҳам йўқ эмас. Бора – бора бу ҳол глобал муаммога айланиб улгурмоқда.

Глобаллашув жараёни ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётганини асосий омили ва сабаби хусусида гапирганда шуни холисона тан олиш керак.

Маънавий баркамол шахс тушунчаси кенг қамровли, серқирра тушунчадир. Маънавий баркамол инсон – комил инсон тушунчаси билан ҳамоҳангдир, яна соғлом авлод тушунчаси билан ҳам боғланиб кетади. 
Бу тушунчалар моҳиятидан инсон аҳлоқи ва одобини, шаклланган барча ижобий ҳислатларни, уларнинг инсонларга, жамиятга ва Ватанга бўлган муносабатларидан тортиб, токи оилага, ота-онага ва бошқараларга муносабатларининг барча қирраларини қамраб олади.

Мустақилликка эришиб, маънавият ва маърифат масалаларига биринчи даражали аҳамият беришимиз, мустақилликни мустаҳкамлаш вазифалар, тарбия соҳасида соғлом авлод, маънавий баркамол инсон, комил инсон каби тушунчаларга изоҳ бериб, моҳиятини очиб бериш лозим бўлади.

Булар баркамол инсон фазилатлариҳақидаги аниқ ва тўлиқ таърифдир. 
Маънавий-маърифий баркамолликнинг қирралари ва мезонлари қаторига мустақиллик тафаккури ва миллий ифтихор ҳам киради. Мустақиллик тафаккурини ҳар бир кишида шакллантириш ниҳоятда зарур. Токи, мустақиллик тафаккури ва миллий ифтихор, ғурур бўлмас экан, фидокорлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик каби хислатлар жўш урмайди. Маънавий баркамол, комил инсонни тарбиялаш вазифасиқанчалик мураккаб бўлмасин уни амалга оширганимиздагина пировард мақсадга эришиш мумкин. 

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, инсон ўзлигини англаши даҳлдорлигини билиши атроф муҳитдаги воқеликларга бефарқ бўлмасдан , дунёвий ва диний билимларни чуқур ўрганиш ва билиш доимо изланишда бўлса албатта "Жаҳолатга қарши маърифат” кураша олади. 

Э.Исматов- Жиззах вилоят ҳокимининг

жамоат ва диний ташкилотлар

билан алоқалар бўйича ўринбосари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!