Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Хавфсиз ҳудуд” дастури лойиҳаси Хитой билан биргаликда амалга оширилиши мумкин
20 март 2019 г 2 281 Комментарии: 0
Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистонда Республикасидаги элчихонаси канцеляриясининг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчиси Цзинь Юйлун Жиззах вилоятига ташриф буюрди.
Меҳмонни вилоят ҳокимлиги биносида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ахмедхаджаев ва вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Б.Акрамовлар кутиб олишди.
Учрашув давомида вилоятнинг иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳиятини акс этувчи видеотақдимот намойиш этилди.
Тақдимот этилганидан сўнг томонлар ўртасида ўзаро музокаралар олиб борилди, хусусан,
Учрашувда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистонда Республикасидаги элчихонаси канцеляриясининг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчиси Цзинь Юйлун хоним жорий йил апрел ойида йирик Хитой компания вакиллари билан Жиззах вилоятига ташриф билан келишиши таъкидлаб ўтди.
Учрашувдан сўнг, меҳмонлар “Жиззах” ЭИЗ ҳудудидаги Хитой сармояси иштирокидаги корхоналар фаолияти билан яқиндан таниши мақсадида кетишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!