Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилди
23 март 2019 г 2 278 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ҳамда вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорликда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан спортнинг каратэ, бадминтон, стол тенниси турлари бўйича вилоят биринчилиги ташкил этилди.
- Ушбу мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад ёшларнинг кенг қатламини, айниқса уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва соғлигини мустаҳкамлаш ҳамда спортнинг каратэ, бадминтон, стол тенниси турларини кенг тарғиб қилиш, уларни янада ривожлантириш ва оммалаштиришдан иборатдир. – дейди вилоят ҳокими ўринбосари Э.Исматов.
Ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақаларда вилоятимизнинг барча туманларидан келган 2000-2002, 2003-2005, 2006-2007 йилларда туғилган ёш, умидли спортчилар ўзаро беллашишди.
Мусобақа сўнгида ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан олтин, кумуш, бронза медаллари, I-II-III даражали дипломлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!