» » Фориш туманида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Фориш туманида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

23 март 2019 г 2 104 Комментарии: 0

Фориш туманида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида маҳаллаларга тарғибот гуруҳлар бириктирилган.

Бу гуруҳларга аҳоли бандлигини таъминлаш маркази мутахассислари ҳам киритилган бўлиб, улар аҳолига томорқаларда маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, бозорлар мўл-кўлчилик, нарх-навонинг арзон бўлиши бош омил эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сонли қарори 14-бандидаги «Деҳқон хўжалиги 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёҳуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўлаган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилиши» тўғрисидаги имтиёз билан таъминланиши тўғрисида тушунтиришлар олиб боряпти.

Ҳозирга қадар ишчи гуруҳлари туманнинг «Оқтом», «Оқтепа», «Осмонсой», «Сайёд», «Гараша», «Яссикечув», «Мустақиллик» маҳаллаларида ана шундай тарғибот тадбирларини олиб боришди. Бундан ташқари ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир оила учун «Томорқа паспорти» ҳам тўлдириб бориляпти.

Фарҳод ҚОБИЛОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!