» » Зарбдор туманида тадбиркорлар сони янада кўпаймоқда

Зарбдор туманида тадбиркорлар сони янада кўпаймоқда

01 август 2018 г 2 960 Комментарии: 0

"Томорқа-даромад манбаи” деб айтилган ибора бекорга эмас.

Шу боис жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, қишлоқларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида "O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида бирқатор амалий ишларқилиб келинмоқда. Натижада жойларда ўз томорқасидан унумли фойдаланиб иссиқхонақуришга иштиёқмандлар сони кўпаймоқда.

- O‘zLiDeP кўмаги билан бўш турган 4 сотиҳ томорқамдан унумли фойдаланиб 2 сотиҳигақишлоқ хўжалиги махсулотлари қолган 2 сотиҳига иссиқона ташкил этдим ва шу орқали ўз тадбиркорлигимни йўлга қўйдим - дейди Зарбдор тумани Шодлик МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Шухрат Шоюсупов.

Ҳудудимизда томорқадан самарали фойдаланаётган хонадонлар кўп, - дейди Шодлик МФЙ оқсоқоли Рахмон Элибоев. - Очиғини айтиш керак, уларнинг аксарияти экин-текин экишни билмайди, томорқадан фойдаланиш сир–асрорларидан хабари йўқ. Партия фаолларининг хонадонма-хонадон юриб, томорқага экин экиш борасида таклиф ва тавсия бераётганидан хурсандмиз. Чунки тарғибот ишлари давомида кўплаб хонадон эгалари ўз ховлисида иссиқхона ташкил этмоқда, томорқадан самарали фойдаланишни ўрганмоқда.

Таькидлаш керак, мазкур лойиха доирасида олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида ёшлар ва хотин қизлар бандлиги таьминланиб, ишсизлар сони камаймоқда.

O’zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши

аппарат рахбари

Жаҳонгир Босимов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!