Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш бўйича ёшлар билан учрашувлар ўтказилади
27 март 2019 г 2 016 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоятдаги барча ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлар, академик лицейларда ҳамда олий ўқув юртларида ўқувчи ва талаба ёшлар билан давра суҳбатлари ўтказиш, халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш йўналишида тайёрланган “Ислом: моҳияти ва талқини” ҳужжатли фильми намойишини ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов олиб борди.
Мазкур ўтказиладиган учрашувларга шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳар бир касб-ҳунар коллежи ва акдемик лицейларда давлат ва жамоат ташкилотларидан масъул раҳбарларни бириктирилиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларини ҳамда фуқаролар йиғинларидаги профилактик инспекторларни кенг жалб этилади.
Вилоят тарғибот-ташвиқот гуруҳи аъзолари жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирларида самарали фаолият кўрсатиб, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасидан бириктирилган масъул ходимлар ҳудуд бўйича белгиланган муддатга қадар ҳар бир коллеж ва акадимик лицей ўқувчиларини тўлиқ қамраб олган холда учрашувлар ўтказади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!