» » “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти қўшма режаси имзолади

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти қўшма режаси имзолади

10 апрель 2019 г 2 320 Комментарии: 0

Барчамизга маълумки, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимида "Хавфсиз кун” профилактик тадбири ўтказилади.

Эндиликда мазкур жараёнда ички ишлар бошқармалари транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари ҳам иштирок этади. Шунга мос равишда бу кунда амалга ошириладиган ишлар кўлами кенгайди.

Республика Ички ишлар вазирлиги транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти қўшма режа имзолади. Темир йўл инфратузилмаларида хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни назарда тутувчи ушбу ҳужжат транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари ва минтақавий темир йўл узеллари ҳамкорлигини кучайтиришни тақозо этади.

Шу маънода, Жиззах темир йўл вокзалида вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари, "Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг ҳудудий ташкилотлари вакиллари ҳамда ҳарбийлаштирилган ўқчилар командаси, темир йўллар ёқасида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида мазкур режа ижросини таъминлашга бағишланган тадбир уюштирилди. Йиғилишда сўз олган республика Ички ишлар вазирлиги транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг жамоат тартибини сақлашни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Миркомил Мирқурбонов вилоятдаги темир йўлларда хавфсизликни таъминлашга оид биринчи галдаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

Чунончи, темир йўл бўйларидаги металл панжараларнинг бутлигини таъминлаш, ноқонуний иншоотлар барпо этмаслик, чорва моллари боқмаслик, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ва бу йўналишдаги тарғиботни кучайтириш бўйича фикрлар билдирилди ҳамда ҳар бир гуруҳнинг вазифаси белгилаб берилди. Йиғилиш якунланиши билан ҳар кунги тартибга мувофиқ Ички ишлар вазирлиги ҳудудий махсус отрядидан иборат ходимлари "Окта” лақабли хизмат ити билан Жиззах темир йўл вокзали ҳудудини текширувдан ўтказишни бошладилар.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, эндиликда темир йўлларда хавфсиз кун тадбири доирасида турли соҳа вакилларидан таркиб 10 та гуруҳ доимий равишда фаолият кўрсатади. Бу жараёнда ҳар бир соҳа ходимлари ўз вазифаларини бажаришади. Хусусан, темир йўлчилар темир излар, поезд ва вагонлар ҳамда соҳага оид бошқа қурилма иншоотларнинг созлигини таъминлаш чорасини кўрадилар. Шунингдек, тизимда техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасига оид масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Худди шундай вилоят ички ишлар бошқармаси транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари ҳам ўзларининг кундалик вазифаларини бажарадилар. Фақат бу куни бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорлик кучайтирилиб, тарғибот масаласи устувор аҳамият касб этади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!