» » Жиззахлик тадбиркор 200 млн. сўмга 20 та туя сотиб олди

Жиззахлик тадбиркор 200 млн. сўмга 20 та туя сотиб олди

11 апрель 2019 г 2 920 Комментарии: 0

Жиззахлик тадбиркор Отабек Омонов 2017 йилда банкдан имтиёзли кредит олди. Сўнг 200 млн. сўм эвазига Қозоғистондан 20 та туя сотиб олди. Айни пайтга келиб ўркачлилар сони 45 тага етган. 

Тадбиркор Camel Casters компаниясини таъсис қилиб, туя сутини сотиш ҳисобига лойиҳасини амалга оширмоқда. Қолаверса, туя юнгини ҳам сотяпти. Ундан кийим тайёрлашда фойдаланилади.

Омонов туялар сонини 200 тага етказиш, шифобахш хусусиятга эга туя сути кенг қўлланиладиган соғломлаштириш-даволаш маркази очишни режалаштирган. Шу йўл билан Ўзбекистонда тадбиркорликнинг янги йўналишига асос солмоқчи.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!