Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаро мурожаатини ижобий ҳал этди
03 май 2019 г 1 468 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимининг Зомин туманида ўтказган сайёр қабулида “Сурхонобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Каромат Чориева томонидан мурожаат тушганди.
Мурожаатда жорий йилнинг апрель ойида кучли ёғингарчиликлар натижасида ҳосил бўлган сел сувлари хонадонига жиддий зарар етказилганлиги, уйининг том қисмини ёпиб беришда қурилиш маҳсулотларидан амалий ёрдам бериш сўралганди.
Мурожаат юзасидан жорий йилнинг 2 май куни вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан фуқаро Каромат Чориевага уйининг том қисмини ёпиш учун шифер бериб моддий ёрдам кўрсатилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!