» » Жиззахда Миллий гвардия ва Хитой Халқ Қуролланган Милицияси ўртасида аксилтеррор ўқув машғулотлари ўтказилди (фото, видео)

Жиззахда Миллий гвардия ва Хитой Халқ Қуролланган Милицияси ўртасида аксилтеррор ўқув машғулотлари ўтказилди (фото, видео)

07 май 2019 г 3 948 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Хитой Халқ Қуролланган Милицияси ўртасидаги ўзаро “Ҳамкорлик-2019” режасига асосан “Фориш” полигонида биргаликдаги аксилтеррор ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳамда ХХР ўртасидаги икки томонлама келушларга асосан ўқув машғулотларининг очилиш маросими тантанали равишда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гавардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари сўзга чиқиб бу ўқув машғулоти икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш билан бир қаторда, миллий армиямизнинг янада ривожланиши учун хизмат қилишини яна бир карра таъкидлаб ўтди.

Тантанали марш садолари остида юрилган саф қадами байрамнинг бадиий қисмига уланиб кетди. Икки давлат ҳарбий хизматчилари  ўзлари тайёрлаган кўргазмали чиқишларни меҳмонлар эътиборига ҳавола этишди.

Кўргазмали чиқишда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гавардияси фахрий қоравул  батальони шахсий таркиби шунингдек, қўл жанги йўналишлари бўйича чиқишлар меҳмонлар эътиборини тортган бўлса, ХХР Миллий қуролланган полицияси ҳарбий хизматчиларининг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, ўқув-машғулотлари  ҳар икки давлат ҳарбий ҳизматчиларининг билим ва кўникмаларини, маҳорат ва тажрибаларини оширади. Ирода ва матонатларини яна бир карра синовдан ўтказади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!