» » Жиззахда жисмоний шахслар эгалигидаги 2215 та нотурар жой объектлари рўйхатга олинди

Жиззахда жисмоний шахслар эгалигидаги 2215 та нотурар жой объектлари рўйхатга олинди

14 май 2019 г 1 945 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарори билан жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида фойдаланиладиган 2019 йил учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланган эди.  

2018 йилда  жисмоний шахс томонидан мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда энг кам ставка бўйича 7,5% ЖШДС солинган. Бироқ, кўчмас мулк ва автотранспорт бўйича улар ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан паст бўлмаслиги керак. Солиқ базаси пасайишига йўл қўймаслик мақсадида2014 йилдан бошлаб шундай қилинмоқда. 

2019 йил учун нотурар жой объектлари ижара тўловининг энг кам ставкалари ўртача 2,2 марта, автотранспорт воситалари учун 1,4 марта оширилди (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон Президент қарорига 24-илова). 

Шу тариқа, юқорида кўрсатилган мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ юки жиддий равишда ўсади. Ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммалардан паст бўлмаслиги лозим бўлган ушбу даромадлар 12% ставка бўйича ЖШДС солинади.

Демак, Жиззахшаҳрида майдони 100 кв.м турар жойни ижарага беришдан олинган даромадларга солинадиган ЖШДС суммаси ойига камида 54минг 166 сўм ((6,5 минг сўм х 100 кв.м.) х 12%) бўлиши керак. Агар енгил автомобиль ижарага берилса, ЖШДС суммаси ойига камида 57,6 минг сўмни (480 минг. сўм х 12%) ташкил этиши керак.

Жиззах шаҳрида 2018 йил якуни билан мол-мулк ва ер солиғи тўловчилари сони 27 233 нафарни ташкил этмоқда. Уларга 7 миллиард 200 миллион сўм солиқ ҳисобланган. Шундан 25018 нафари турар жой тоифасига мансуб объектлар бўлиб, уларга ҳисобланган солиқ суммаси 5миллиард 26 миллион сўмдан иборат. 2 минг 215 нафари эса нотурар жой тоифасидаги объектлар сифатида ҳисобга олинган. Бу объектларнинг солиқ суммаси 2 миллиард 178 миллион сўм. 2018 йил солиқ юкини енгиллаштириш мақсадида мулк солиғи қиймати 20%дан, ер солиғи қиймати эса 15%дан ошиб кетмаслиги инобатга олинган. 2018 йил мобайнида ҳисобланган солиқлар ва қўшимча манбалар ҳисобига жами 8 миллиард 100 миллион сўм мол-мулк ва ер солиғи ундирилган. 2018 йил якуни бўйича 85 нафар солиқ тўловчининг 159 миллион 400 минг сўм солиқ қарзи мажбурий ундирувга қаратилиб, ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

- Жиззах шаҳар Давлат солиқ инпекцияси томонидан "Қўшимча даромадларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларни прафилактика қилиш” бўлими ходимлари томонидан Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 8 февралдаги "Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш тўғрисида”ги 29-сонли буйруғи асосида ўтказилаётган кўздан кечириш ҳамда сўров (паспортлаштириш) ўтказиш бўйича жами 1854 та объект ўрганилди, - дейди инспекция бошлиғи Жўрабек Ахбўтаев. - Ўрганиш натижасида 1274 та ҳолатда қарийб 166 миллион сўм қўшимча манба аниқланди, шундан бугунга қадар 856 та ҳолат бартараф этилиб, 128 миллион сўми ундирилиши таъминланди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!