Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Зарбдор туманида ўтказилди
15 май 2019 г 2 182 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими, биринчи сектор раҳбари Эргаш Салиев Зарбдор тумани "Равот” маҳалласидаги Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида сайёр қабул ўтказди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят ва туман Халқ қабулхонаси мудирлари, давлат идоралари масъул рахбар ва ходимлари иштирок этди.
Сайёр қабулда 102 та фуқаронинг мурожаатлар тингланди.
Фуқаролар томонидан паспорт олиш, алимент ундириш газ, электр энергияси, ичимлик суви турар-жой даволаниш ва операция ўтказиш учун йўлланма тадбиркорлик учун кредитажратиш иш билан таъминлаш, ички ва умумий йўллар, моддий ёрдам кўрсатиш сингари мурожаатлар келиб тушди.
Мазкур масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
Шунингдек, баъзи масалалар соҳа масъуллари иштирокида ўрганиш учун назоратга олинди ва амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!