» » Видеорепортаж: Зафаробод туманида цемент корхонасига тамал тоши қўйилди

Видеорепортаж: Зафаробод туманида цемент корхонасига тамал тоши қўйилди

16 май 2019 г 2 577 Комментарии: 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг барча йўналишларида кенг қамровли ислоҳотлар жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.

Вилоятда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида қурилиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, ижтимоий соҳаларни ривожлантиришда салмоқли натижаларга эришилмоқда.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ва хизмат кўрсатиш тармоқларини модернизация қилиш йўли билан 2019-2020 йилларда умумий қиймати 24,0 триллион сўмлик янги инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилиши бўлиб, бунинг натижасида 
25 минг нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги "Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона барпо этишга киришилгани нафақат вилоят, балки мамлакатимиз қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати тараққиёти йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Хитой Халқ Республикасининг "Хуасин цемент” компанияси томонидан"Хуасин цемент Жиззах” хорижий корхонасига асос солинди.

Хитой инвестицияси иштирокидаги ушбу хорижий корхона лойиҳасининг умумий қиймати 300 миллион АҚШ долларини ташкил этиб,1-босқич 2019 йил декабрь ойида қиймати 150 миллион АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция эвазига қуввати бир миллион икки юз минг тонна М-500 маркали цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилади.

Мазкур лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши натижасида 300 дан ортиқ янги ишчи ўринлари ташкил қилинади.

Йиғилишда сўзга чиқаан вилоят ҳокими Эргаш Салиев-Мазкур ҳамкорлигимиз Ўзбекистон–Хитой муносабатларининг ҳар томонлама ривожига янада жадал суръат бағишлашига, ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорлигимизнинг барча масалалари бўйича мулоқотларимизни давом эттириш учун қулай имконият бўлади, дея ишонаман-деб таъкидлаб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!