Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Опоры России” Жиззахдаги туризм соҳасига қизиқиш билдирди
28 май 2019 г 1 907 Комментарии: 0
Жиззах эркин иқтисодий зонасининг мажлислар залида Россия Федерациясининг “ОПОРЫ РОССИИ” васийлик Кенгаши вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди ҳамда Россия Федерациясининг йирик компаниялари билан маҳаллий ҳокимликлар ва тадбиркорлар билан (В2В) учрашув ўтказилди.
Бугунги кунда туризм жаҳон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан биридир.
Шу боис Ўзбекистонда ҳам туризм саноатини модернизация қилиш, соҳани барқарор ривожлантириш учун меъёрий-ҳуқуқий база яратиш ва уни такомиллаштириш, чет эллик меҳмонларга халқаро стандартларга мувофиқ хизмат кўрсатишни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда халқимизнинг тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш ва янада бойитиш, миллий анъана ва урф-одатларимизни қайта тиклаш, диққатга сазовор жойларни ободонлаштириш борасида жиддий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Бугунги учрашувда “ОПОРЫ РОССИИ” васийлик Кенгаши вакиллари Жиззах вилояти туризм соҳасига қизиқиш билдирди - дейди вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ходими Камолиддин Мухиддинов.-Вилоятнинг экотуристик салоҳияти ва ҳозирги кунда бўлаётган ўзгаришлар ҳамда инвестицион лойиҳалар юзасидан вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари томонидан тўлиқ маълумот берилди.
Бугунги кунда мамлакатларимиз орасида бошқа соҳалар қаторида сайёҳлик борасидаги алоқалар ривожланиб бораяпти. Бу, албатта, ўз самарасини беради. Зеро, трузим иқтисодиётнинг муҳим тармоғи ҳисобланади.
Меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар ҳамда келгусида Россиялик туроператорлар билан вилоятимиз туроператорлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилишини таъкидлашди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!