Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакор туманидаги “Fishing Stream” балиқчилик хўжалигининг шашти баланд
29 май 2019 г 2 031 Комментарии: 0
Пахтакор туманида балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари сони кўпаймоқда.Тармоқни ривожлантириш мақсадида ҳудудда 40,8 гектар ер майдони ажратилган.
Шундан 36,4 гектарини сунъий сув ҳавзалари ташкил этади. Ўткир Усмонов бошчилик қилаётган “Пахтакор кумуш балиғи” фермер хўжалигида асосан балиқ човоқлари кўпайтирилади. Бу йил хўжаликда оқ амур, дўнгпешона, зоғора туридаги балиқларнинг 30 тонна човоғи етиштирилди. Хўжалик тўрт юз миллион сўм даромад олишни кўзламоқда.
“Пахтакор” ҳудудий фермер хўжаликлари уюшмасида “Fishing Stream” балиқчилик хўжалиги фаолият юритади. Мана олти йилдирки, тадбиркор Акбарали Ҳайитов 2,1 гектарлик сунъий сув ҳавзасида балиқ етиштириб келаяпти. Эрта баҳорда ҳавзага 230 килограмм толстолоб, оқ амур, зоғора балиқ човоқлари ташланди.
—Балиқ етиштиришнинг ўзига яраша машаққатлари бор,—дейди Акбарали Хайитов.—Озуқасини вақтида бериш, сувнинг ифлосланишига йўл қўймаслик, балиқларни йиртқич қушлардан ҳимоя қилиш лозим.—Бултур 4 тонна 400 кило маҳсулот топшириб, шартнома режасини бажардик.—Оиламиз йигирма олти миллион сўм даромад олди.
Фермер бу йил парваришлаётган човоқлардан камида 6600-6700 килограмм балиқ олишни режалаштирган. Тайёр бўлган оқсилга бой маҳсулот ички бозорга чиқарилади. Балиқчиликдан ташқари хўжаликда паррандачиликка ҳам қизиқиш юқори. Тадбиркорга бу борада турмуш ўртоғи Зебинисо опа ва ўғли Беҳрузжон кўмак бераётир. Ҳозир фермер хўжалигида юздан ортиқ курка, ғоз, ўрдак парвариш қилинаяпти.
Тадбиркор Акбарали Ҳайитов яна бирнеча истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.
Зоир ЭРГАШЕВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!